Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтаётган Халқаро божхона форумида Хитой ва Қозоғистон темир йўл бўйлаб жойлашган йирик шаҳарларда эркин савдо зоналарини ташкил этишга келишиб олди, деб хабар бермоқда КазТАГ агентлиги.

“Хитой ва Қозоғистон темир йўл бўйлаб жойлашган йирик шаҳарларда эркин савдо зоналарини ташкил этишга келишиб олдилар. Экспертлар бу чора-тадбирлар икки давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилаётган корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, божхона муассасалари ва бизнес-жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини айтмоқдалар”, дейилади хабарда.

Сиандаги форум иштирокчилари Янги Ипак йўли бўйида жойлашган барча давлатлар ўртасида божхона ҳамкорлигини кенгайтириш лозимлигини айтишмоқда.

Бутунжаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микуриянинг айтишича, “Камар ва йўл” ташаббусида бу лойиҳага жалб қилинган барча давлатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган.