Хитойлик Лю исмли 70 яшар аёл йўқолган итини топиб берганга уйини совға қилишга ваъда берди. The Daily Mirror нашрининг ёзишича, аёл бундай мазмундаги эълонларни ўз уйи атрофида ёпиштириб чиққан.

Аёлнинг тасарруфидаги кўчмас мулк 650 минг долларга баҳоланмоқда.
Орадан бир муддат ўтгач, аёл кўплаб қўнғироқлар ола бошлади. Айримлар бошқа итларни аёлнинг ити сифатида кўрсатиб, уйга эга чиқмоқчи бўлишди. Бундай ёлғон ахборотлардан тўйган аёлнинг жияни оила итни қидиришни тўхтатишини маълум қилди.