2014-2015 йилги мавсумда "Реал"да Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Фернандо Йерро жамоанинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес томонидан билдирилган бирга ишлаш ҳақидаги таклифга розилик бермади.

"Реал"нинг собиқ футболчиларидан бири ҳисобланадиган Йерро ўзиниг мураббийлик фаолиятини мустақил равишда давом эттириш ниятини билдирган.

Унинг кейинги мавсумда "Хетафе" жамоасида ишлаши ҳақида хабар қилинмоқда.