“Ўзбекчармпойабзали”нинг раҳбари вафот этди

Ўзбекистон 04 Июнь 2015 3869

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раиси Искандархон Отахонов 55 ёшида оламдан ўтди.

Республика пойабзал саноати раҳбари Туркиядаги хизмат сафари пайтида вафот этди.

Тошкент халқ хўжалиги институтини битирган Отахонов фаолиятини “Узоптгалантерея” базасида бошлаган; сўнг “Спорт моллари ва пойабзали” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ва директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2004 йил апрелида “Ўзбекчармпойабзали”нинг раҳбарлигига тайинланган.

Кўпроқ янгиликлар