Ўзбекистонда 6 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон 04 Июнь 2015 1502

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг асосий қисмида жорий ҳафта сўнгига бориб, иссиқ ҳарорат янада кўтарилади ва +42 даражага етади.

Хабарда аниқлик киритилишича, 6 июнь куни Ўзбекистонинг ғарбий ҳудудларида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, Фарғона водийсидаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса 38 даражалик иссиқ ҳарорат қайд этилади.

Шунингдек, республика пойтахти Тошкент шаҳрида ҳам бироз булутли ва +38 даражада иссиқ ҳарорат сақланади.

Кўпроқ янгиликлар