4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ савдо вазирининг глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси Арун Мадҳаван Кумарни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Америка кун тартибининг асосий масалалари, аввало савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида бизнес алоқаларини ўрнатиш мақсадида мамлакатимизга келган АҚШ ишбилармонлар доиралари вакиллари иштирокида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган давра суҳбатига тайёргарлик тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Шунингдек, навбатдаги икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлин иштирок этди, деб хабар беради ТИВ ахборот хизмати.