Alibaba кинокомпанияси акцияларининг бир қисмини сотмоқчи

Иқтисодиёт 04 Июнь 2015 967

Хитойнинг Alibaba корпорацияси ўзига тегишли Alibaba Pictures кинокомпаниясининг бир қисм акцияларини сотмоқчи. Бу ҳақда The Financial Times газетаси хабар бермоқда.
Кинокомпания акцияларининг нархи йил бошидан буён 160 фоизга ошган. Интернет-гигант раҳбари Жек Манинг сўзларига қараганда, кинокомпания кўп миқдорда фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш учун ташкил этилган. Alibaba Pictures, ҳали бирорта маҳсулот ишлаб чиқармаганига қарамай, бир қатор йирик шартномалар имзолашга муваффақ бўлди.
Alibaba Pictures’нинг 4.2 млрд акциясининг ҳар бири 2.9 Гонгконг долларига баҳоланмоқда. Улар Гонгконг биржасида сотувга қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар