Россиялик тижоратчи, “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи эгаларидан бири Алишер Усмонов халқаро олимпия телеканалини яратади. Jourdom.Ru нашрининг хабар беришича, Халқаро олимпия қўмитаси унга бу ишни ишониб топширган.
“Мен Халқаро олимпия қўмитасига бу ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Олимпия спорт турларини жиддий ва профессионал ёритиб бориш жаҳон бўйича спортнинг ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилишига ишонаман”, – деб шарҳлаб ўтди янгиликни тижоратчининг ўзи.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов “Муз-ТВ”, “Ю” телеканалларининг эгаси, шунингдек, Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари ҳисобланади.