Андижонда автомобиллар учун сифатли плеер ва рақамли соатлар тайёрланмоқда

Иқтисодиёт 04 Июнь 2015 3512

Андижондаги «Idas elektroniks sistem» Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун сифатли плеер ва рақамли соатлар тайёрланмоқда.

2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхонада маҳаллийлаштириш дастури доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самарасида ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот сифати ва иш унумдорлиги ортиб бормоқда. Айни пайтда корхона мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган “Matiz”, “Damas”, “Spark”, “Neхia”, “Laсetti” ва бошқа русумдаги автомобиллар учун CD/MP3 плеерлари (магнитофонлар), шунингдек, “Neхia” ва “Matiz” автомобиллари учун рақамли соатлар тайёрламоқда.

Корхонада жорий йилнинг биринчи чорагида турли русумдаги автомобиллар учун 28 минг 900 дона SD/USB плеери ҳамда 26 минг 200 дона рақамли соат ишлаб чиқарилди. 


Бугунги кунда корхонада меҳнат қилаётган 90 га яқин ишчининг аксарияти ёшлардир. Мураккаб технологик жараёнлар асосида тайёрланадиган магнитофон ва соатлар коллежни битирган ёш мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилаётгани эътиборга молик. 


Корхона маҳсулотларининг сифати жаҳон стандартига, халқаро андоза ва талабларга тўла жавоб беради, шу боис улар харидоргир ҳисобланади. 

"Ишлаб чиқаришни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда янги линия – штамплаш цехи ишга туширилди. Натижада CD/MP3 плеерларининг металл қисмларини шу ернинг ўзида тайёрлаш ўзлаштирилди. Бунда бизга хорижий ҳамкорларимиз – Сингапурнинг «Sidas Global PTE LTD» компанияси мутахассислари яқиндан кўмак берди", – дейди корхона бош директори Авазбек Юсупов. 

Корхонада маҳаллийлаштириш доирасида локализация жараёнини янада кенгайтириш ишлари давом эттирилмокда. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида яратилган барқарор инвестиция муҳити, тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароит ва имтиёзлар самарасидир. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар