Shuttle America минтақавий авиакомпаниясига тегишли лайнерлардан бирининг стюардессаси мусулмон йўловчиларга нисбатан қўпол муносабати учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги компаниянинг матбуот хабарномасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Айтилишича, Шимоли-Ғарбий университет ходимаси Тоҳира Аҳмад стюардессадан парҳез Кока-Коласи беришни сўраган. Стюардесса эса, йўловчининг ҳижоб ўраганини кўриб, унинг илтимосини бажаришдан бош тортган, сабаб сифатида эса у “Кола идишини қурол сифатида қўллаши мумкин”лигини рўкач қилган.

Бундан жаҳли чиққан Аҳмад хоним Фейсбук ижтимоий тармоғида бўлган воқеани баён қилган. Орадан бироз вақт ўтиб, Твиттерда уни қўллаб-қувватлаш акцияси ўтказилган.
Шундан сўнг воқеа тафсилотлари компания раҳбариятига ҳам етиб борган. Ксенофоб стюардесса ишдан бўшатилган.