Beeline абонентлардан келиб тушган саволларнинг ТОП-5 рўйхатини тузди

Технология 04 Июнь 2015 2202

Алоқа оператори Beeline абонентлардан энг кўп келиб тушган саволларнинг қисқа рўйхатини тузди.

Рўйхатнинг биринчи поғонасида “Видеоқўнғироқ қандай тарификация қилинади?” саволи жойлашган.

Абонент жисмоний шахслар учун жорий қилинган тариф режасида бўлса, унга мос равишда оддий қўнғироқ учун балансдан ечиб олинадиган маблағ чиқиш видеоқўнғироғи учун ҳам бир хил ечиб олинади. Кириш видеоқўнғироқлар - бепул. Корпоратив мижозлар учун эса видеоқўнғироқнинг бир дақиқаси - 0,02$ ҚҚС дан ташқари. Бошқа тармоқлардан кириш видеоқўнғироқнинг бир дақиқаси корпоратив мижозлар учун $0,02 ташкил этади.

Иккинчи ўринни қуйидаги савол эгаллади: “Роумингда бўла туриб хизматларни ёқиш ва ўчириш мумкинми?”

Роумингда аввалдан тўлов тизими абонентлари SMS ёки USSD-сўровлар ёрдамида хизматларни бошқаришлари мумкин.

Рўйхатнинг учинчи ўринида эса қуйидаги савол: “SIM-карта йўқотилса, ёки блокировка ҳолатига тушиб қолса, рақамни сақлаб қолиш мумкинми?”

Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида телефон рақами ва тариф режасини сақлаб қолган ҳолда, янги SIM-карта олиш мумкин. Абонент офисга паспорти билан ташриф буюриши лозим.

Тўртинчи савол: “Сирли рақамдан қўнғироқ қилинган бўлса, қандай қилиб ўша телефон рақамини билиш мумкин?”

Бунинг учун “Шахсий кабинет” хизматидан фойдаланиш мумкин, ёки Beeline офисларидан бирига детализация олиш учун паспорт билан ташриф буюриш лозим.

“АнтиАОН” хизмати ёқитирилган бошқа уяли алоқа компаниялари рақамидан амалга оширилган қўнғироқларни аниқлаб беришни компания кафолатламайди.

Бешинчи ўринда эса қуйидаги савол: “Қўнғироқ чоғида гудок ўрнида жаранглаган мусиқага буюртма бера оламанми?”

Бундай мусиқа Beeline абонентида гудок ўрнида ўрнатилган бўлса, уни * тугмасини босиб осон кўчириб олиш мумкин.

Сўнгра телефонга 0645 рақамидан ушбу мусиқани гудок ўрнига ўрнатишни истайсизми деган савол SMS тарзида келади. “Ҳа” ёки “Йўқ” сўзи билан SMS жавоб юборишнинг ўзи кифоя бўлади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар