Британия 2022 йилги жаҳон чемпионатини Қатар ўрнига ўтказишга тайёрлигини, бироқ унга Россия халақит бераётганини айтмоқда

Спорт 04 Июнь 2015 3084

Буюк Британия маданият, ОАВлар ва спорт вазири Жон Уиттингдейл ўз мамлакатининг 2022 йилги жаҳон чемпионатини агар у Қатардан олиб қўйиладиган бўлса, бу мусобақани ўтказишга тайёрлигини, бироқ унга Россия халақит бераётганини айтмоқда, чунки мундиаль Европага икки марта кетма-кет берилмайди.

“Биз Қатарда жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ вазиятни кузатмоқдамиз ва ҳозирча бу қарор ўз кучида қолмоқда. Агар Россияда жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида нимадир ўзгарса ва ФИФА биздан чемпионатни ўтказишни сўраса, унда бизда буни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд, бунинг устига бизнинг 2018 йилги мундиални ўтказиш учун берган аризамиз жуда кучли эди”, деб айтмоқда Уиттингдейл.

Аввалроқ, Англия футбол уюшмаси Йозеф Блаттернинг ФИФА президенти лавозимига қайта сайланишига жавобан Россиядаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилишга чақирган эди. Бироқ Блаттер истеъфога кетишини эълон қилгандан кейин бу ҳақдаги гап-сўзлар секин барҳам топган эди. 

Маълумот учун, Англия ва АҚШ мос равишда 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқини Россия ва Қатарга бой берган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар