Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда бир қатор футбол ихлосмандларини Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2015 "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари баҳсини биргаликда “Бунёдкор” стадиони ресторанида катта экран қаршисида томоша қилишга чақирди.

Тадбирда футбол жамоатчилигимизнинг бир қатор кўзга кўринган вакиллари, журналистлар, Германия элчихонаси файсбук ижтимоий тармоғи ўқувчилари ўртасида ўтказилган конкурс ғолиблари, Тошкентдаги Гёте институти вакиллари, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер Виссинг ҳамда "Бунёдкор" клубининг президенти Бедил Алимов ва бош директори Бахтиёр Бобоев иштирок этди.

Тошкентдаги Гёте институти ҳодимлари ҳам учрашувни диққат билан кузатиб боришди. 

Германия - Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг ташкилотчилар томонидан кичик викторина ўтказилди. Ушбу викторинанинг биринчи ғолиби Sports.uz сайти ҳодими Дмитрий Попов бўлди.

Викторина ғолибларидан бири Бекзод Назаров ("Футбол Экспресс" газетаси)

Учрашув натижасини тўғри топган ғолибга эсдалик совғаси топширилди.

Учрашувдан сўнг клуб президенти Алимов Бедил (ўнгда) Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер Виссингга "Бунёдкор" футболчилари имзолари туширилган тўп билан футболкани совға қилди.