Россиянинг Челябинск шаҳри яқинидаги ўрмонлардан бирида тириклай кўмиб кетилган ва тасодиф туфайли тирик қолган қизалоққа Кристина исми берилди. ЕАН агентлигининг маълум қилишича, яқинда ёш оила уни боқиб олади.

Полициячилар Кристинани дунёга келтирган аёлни қидирмоқда. Туғруқхоналарда бу борада ҳеч қандай маълумот топилмаганига қараганда, бола уй шароитида дунёга келтирилган.

Маълумот учун, 30 май куни “Дубрава” фабрикаси ишчиси ҳудудда айланиб юрган чоғда ўрмон ичидан гўдакнинг йиғи овозини эшитиб қолган. У овоз ортидан бориб, чуқурликда гўдак ётганини, у тупроқ ва барглар кўмиб қўйилганини кўрган. Боланинг аҳволи жуда ёмон бўлган. У тезда шифохонага олиб келинган. Ҳозирги пайтда унинг ҳаётига ҳеч қандай таҳлика йўқ.