Ўзбекистон адлия вазирлиги қошидаги суд ҳукмларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш департаменти янги интерфаол хизматни ишга туширди.
Унинг ёрдамида чет элга чиқиш имкониятини текшириб кўриш имкони туғилди. Suddep.uz сайтининг “Интефаол хизматлар” бўлимида “Қарздорликка эга ва ҳаракати чегаралаб қўйилган шахслар рўйхати” номли янги пункт ишга тушган. Ушбу рўйхатда номи бор фуқаро чет элга чиқа олмайди.
Таъкидланишича, алиментлар вақтида юборилмагани, коммунал хизматлардан қарздорликнинг мавжуд бўлиши ва бошқа сабабларга кўра фуқароларнинг чет элга чиқиш чеклаб қўйилиши мумкин.