EKOPEN® PRIME - ҳаётингиз янада гўзал!

Технология 04 Июнь 2015 1899

Бутун дунёда уй-жойларнинг иссиқ-совуқдан ҳимояланиши ва шовқиндан хавфсизлигига катта эътибор қаратилмоқда. Ахир аксарият ҳолларда шаҳар квартираси ёки уйи ромлари серқатнов кўча ёки сершовқин ҳовлига қарайди-да. Уйимизда эса тинчлик ва осойишталик бўлишини жуда истаймиз, айниқса кечаси.
Ўзбекистонинг кескин континентал иқлими шароитида уйларимиз қишда иссиқ ва ёзда ёқимли салқин бўлишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сифатли ромларни ўрнатар экансиз, хонадонингизда ўз микроиқлимингизни яратган бўласиз.
«Ekopen» МЧЖ ҚК Ўзбекистон бозорида 2007 йилдан буён ишлаб келмоқда. 8 йиллик тинимсиз изланиш ва Европанинг ёруғлик ўтказувчи конструкциялар соҳасидаги тажрибасини ўрганиш натижасида компания маҳсулот сифати, шунингдек, ПВХ профиллардан ясалган ром ва эшик маҳсулотлари турларини кенгайтириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришди. EKOPEN профиллари таркиби қуёш фаоллиги юқори ва ҳарорат ўзгаришлари кескин континентал бўлган минтақалар учун махсус ишлаб чиқилган.

EKOPEN пластик ромларидан фойдаланишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • • Энергияни сақлаш – ҳаво билан тўлдирилган кўп камерали конструкция энергия сақланишини таъминлайди, зичлагичларнинг технологик тизими эса шамол ўтишига йўл қўймайди.
  • Зич ёпилиш ва овоздан сақлаш – профилнинг алоҳида конструкцияси ҳисобига шовқин, чанг ва намлик киришидан сақланиш таъминланади.
  • • Эстетиклик – ром профилларининг кенг ассортименти турлича кўринишга эга ромларнинг ҳар қандай декоратив қисмларини яратиш имконини беради. Ранглар ва юзалар хилма-хиллиги интерьер дизайнида ҳар қандай ғояни амалга оширишга ёрдам беради.
  • • Узоқ вақтга мўлжалланганлик. ПВХнинг хусусиятлари ундан узоқ вақт давомида қулай тарзда фойдаланишни таъминлабгина қолмай, унинг дастлабки ранги ва механик хусусиятлари ҳам аслича сақланиб туради.
  • • Фойдаланишда қулайлик. Тўғри ўрнатилган ромларни таъмирлаш ва бўяшга ҳожат қолмайди. Ромларнинг турли усулда очилиши уйни шамоллатиш, ўта силлиқ юзаси эса уларни парваришлашни осонлаштиради.   

Ҳозирга қадар компаниянинг маҳсулот портфели истеъмолчиларнинг турли-туман эҳтиёжлари ва сўровларини қондириб келган тўрт асосий профиль сериясидан иборат эди. Булар EKOPEN® OPTIMA ҳамёнбоп серияси ҳамда ўрта нархлар категориясига кирувчи EKOPEN® LIFE ва EKOPEN® FORWARD тизимларидир. Талаблари ва имкониятлари юқори бўлган буюртмачилар учун эса биз EKOPEN® ELITE профиль тизимини таклиф этардик.
Бироқ истеъмол эҳтиёжи доимий равишда ўрганиб борилиши асосида биз шунга амин бўлдикки, мамлакатимизнинг илгарилаб борувчи ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва фуқароларнинг фаровонлиги ошиши асносида бозорга янада мукаммал, инқилобий ром тизимини чиқариш эҳтиёжи пайдо бўлди. Натижада компания раҳбарияти энг юқори халқаро сифат стандартларига жавоб берувчи ҳамда Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитларига максимал даражада мос келувчи ром тизимлари профилларининг янги тизимини яратиш ва уларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бугун компаниямиз шуни мамнуният билан билдирадики, биз мутлақо янги маҳсулот –EKOPEN® PRIME профиль тизимини сотувга чиқармоқдамиз ва у компаниямиз фахрига айланишига шак-шубҳа йўқ. Бу салмоқли ва кенг ромларнинг мутлақо янги ишланмаси бўлиб, энг нозиктаъб мижозлар талаби ва хоҳиш-истакларини ҳам қондира олади.
EKOPEN® PRIME ром ва эшик профилларининг энг сўнгги серияси Австрияда ишланган ва Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимига махсус мослаштирилган ноёб технология асосида ишлаб чиқарилади.
Кесими кенглиги 70 мм бўлган барқарор 5 камерали тизим архитектураси юқори даражадаги изоляция хусусиятларига эга. Бу нафақат овоз изоляцияси бўйича юқори кўрсаткичлар, балки иссиқликни сақлаш бўйича ҳам яхши натижаларга эришиш имконини беради. Буларнинг барчаси хонадонингизда сокинлик, осойишталик ва қулай муҳит таъминланишига имкон беради.
Ekopen-Prime® профиллари универсал бўлиб, улардан ҳар қандай кўринишдаги ром ва эшикларни ясаш мумкин. Улар текис ва силлиқ юзага эга бўлиб, алоҳида парваришни талаб этмайди, атроф-муҳит таъсирига чидамли. Махсус арматураловчи кучайтиргичлардан фойдаланиш қурилмаларнинг юқори даражада барқарор бўлишини таъминлайди.
Профиллар Германияда ишлаб чиқарилган, хилма-хил рангдаги тасмалар билан қопланади. Бу мижознинг талаб-истакларини максимал даражада қондирувчи ва муайян хонадоннинг декоратив хусусиятларига мос келувчи ром рангини танлаш имконини беради.
Агар Сиз максимал қулайлик ва яхши кайфият тарафдори бўлсангиз, у ҳолда EKOPEN®-PRIME ромларини танланг.
EKOPEN® PRIME- ҳаётингиз янада гўзал!

Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот билан компания расмий сайтида ва Facebook’даги саҳифасида танишишингиз мумкин.

http://ekopen.uz/uz/products/ekopen-prime
https://www.facebook.com/ekopen.uz

Реклама хуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар