ФИФА ижроқўмининг собиқ аъзоси Чак Блейзер 1998 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда порахўрликка йўл қўйилганини тан олди. Sky Sports нашрининг ёзишича, собиқ амалдор жаҳон чемпионати мезбонлиги Франция ва ЖАРга берилганда пора олишда иштирок этган.

«Мен ва ФИФАнинг бошқа аъзолари 1992 йилда ЖЧ-1998 мезбонлигини аниқлашда пора олишга кўнганмиз. Бундан ташқари ЖЧ-2010 ЖАРда бўлиши учун ҳам пора олганмиз», дея Блейзернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.