4 июнь куни Гана пойтахти Аккра шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчасида портлаш юз бериб, 100 нафардан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда My Joy Online нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда ҳодиса жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОАВларда ёзилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.