Gresso компанияси корпуси тўлиқ титандан ишланган Regal Gold смартфонини тақдим этди

Технология 04 Июнь 2015 1038

Юқори «люкс» даражадаги смартфонлар тайёрлашга ихтисослашган Gresso компанияси корпуси тўлиқ титандан ишланган Regal Gold смартфонини тақдим этди. Компания расмий сайтидаги саҳифада мазкур телефонга буюртмалар қабул қилинмоқда.

Мазкур телефоннинг энг қиммат версияси бошқаларидан 18 каратли олтин қопламаси билан фарқ қилади. Мазкур қурилмага буюртмалар 180 минг Россия рубли (тахминан 8 млн. 622 минг сўм) миқдорида қабул қилинмоқда. Оқ олтин қопламаси ишлатилган Regal R2 моделини эса 150 минг рублга (7,2 млн сўм) сотиб олиш мумкин бўлади. Оддий титан қопламаси ишлатилган Regal R1 модели эса 90 минг рублдан (4,3 млн сўм) буюртмалар қабул қилмоқда.

Мазкур қурилма 5 дюймли Full HD дисплей ўрнатилган бўлиб, тўрт ядроли процессор, 1,5 ГГц тактик частотали ва 13 мегапикселли камера ўрнатилган. Бироқ, корхона томонидан чиқарилган мазкур смартфонлар LTE тармоғини қўллаб-қувватлай олмайди.

Кўпроқ янгиликлар