"Интер" клуби Мауро Икарди билан шартномани узайтирди.

22 ёшли ҳужумчи билан янги келишув 2019 йилга қадар давом этади.

Жорий мавсумда Икарди Италия А серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва Лука Тони билан биргаликда мамлакат чемпионати тўпурарлигини қўлга киритди.