Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20ни қўллаб қувватлаш учун ёлғиз ўзи сафарга отланганди.

Мухлислар клуби раҳбари ЖЧ гуруҳ босқичи иккинчи турида Германияга қарши кечадиган учрашувда Ўзбекистон U-20ни қўллаш учун маҳаллий ишқибозлардан жамоа ташкил қилди. Айни вақтда Абдураҳмон Фозилов раҳбарлигида маҳаллий мухлислар Ўзбекистон терма жамоасини қўллаш учун тайёрланишди. 

Крайсчерчда нафақат Абдураҳмон Фозилов, балки унга ёрдам бераётган кўнгиллилар ҳам маҳаллий ишқибозлар орасида тарғибот олиб бориб, уларга Ўзбекистон байроғини тарқатишди.