ЛУКОйл Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни 4 баробар кўпайтиради

Иқтисодиёт 04 Июнь 2015 1395

Россиянинг ЛУКОйл нефть компанияси 2018 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида газ қазиб олиш ҳажмини 4 баробарга кўпайтиради. Таъкидланишича, Қандим конининг ишга туширилиши туфайли қазиб олинаётган ресурс ҳажмини 16 млрд кубометрга етказиш режалаштирилмоқда.
“Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудидан компания 4 млрд кубометрдан ортиқ газ қазиб олмоқда, – деди компания раҳбари Воҳид Алекперов “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида. – 2018 йили бу кўрсаткич 16 млрд кубометрни ташкил қилади. Биз ўзимиз қазиб олган ресурсларни “Ўзбекнефтгаз”га сотамиз, улар эса, ўз навбатида, газнинг асосий ҳажмини Хитойга сотади. Қандим бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида маълум энг йирик конлардан биридир. Уни биз 2018 йилгача ишга туширамиз. Ундан бошқа, бошқа кичикроқ конлар ҳам мавжуд”.

Кўпроқ янгиликлар