MERS вирусининг тарқалиши туфайли 7 минг сайёҳ Жанубий Кореяга боришдан воз кечди

Жаҳон 04 Июнь 2015 1606

7 мингга яқин турист Яқин Шарқ респиратор синдроми коронар вирусига (MERS) чалинганишдан қўрқиб, Жанубий Кореяга режалаштирилган сафарлардан воз кечди.

Ренхап агентлигининг Корея туристик ташкилоти маълумотларига таяниб келтиришича, шу ҳафта душанба куни бекор қилинган йўлланмалар миқдори 2.5 мингтани ташкил қилган эди. Аммо кейинги куни кечгача бундайлар сони 7 минг кишига етган. Энг кўп йўлланмалар Хитой ва бир қатор Осиё давлатлари фуқаролари томонидан бекор қилинган.

Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронар вирусига (MERS) чалинганлар сони 35 кишига етди. Вирус тарқалиши оқибатида 2 киши вафот этди. Карантинга тавсия қилинган одамлар сони 1 300 кишига етди. Улардан 398 нафари аллақачон касалликка чалиниб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар