“Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао Америка кубоги мусобақаси бошлангунга қадар “Челси”га ўтиши мумкин.

Жамоалар музокаралар олиб боришни давом эттиришмоқда. “Монако” футболчининг ижараси учун 5 млн фунт талаб қилмоқда.

Аввалроқ, 29 ёшли колумбиялик футболчи “Челси”га ўтиш учун маошининг камайтирилишига рози эканини маълум қилган эди.

2014/2015 йилги мавсумда Фалькао ижара асосида “Манчестер Юнайтед” таркибида тўп сурди.