Москва вилояти терговчилари ҳудудда амфетамин сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишларини якунига етказди.
ТАСС агентлигининг хабар беришича, жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар махсус бинода амфетамин ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, ҳудуддаги турли гуруҳларга маҳсулот етказиб беришган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш ва иш жойида олиб борилган тинтув жараёнида 9 кг ёки 54 минг доза амфетамин топилган.