Назарбоев отаси ва бобосини ёдга олди

Жаҳон 04 Июнь 2015 1857

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев отаси ва бобосини ёдга олди. Zakon.kz ресурсининг хабар беришича, Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши чоғида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Назарбоевнинг бобоси қишлоқ тегирмонига эгалик қилганини эслатиб ўтган. Бунга жавобан давлат раҳбари қуйидагиларни айтган:
“Бобомни эслаганингиз менга маъқул тушди. У тегирмон эгаси эди, бой одам ҳисобланар эди. Аммо отам кейинчалик совет ҳукумати таъқибига учрамаслик учун ўзини камбағал деб таништира бошлаган”.

Кўпроқ янгиликлар