Россиянинг Нижний Новгород вилоятининг Канавин туманида эркак телефонда гаплашаётган пайтда чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги Россия Фавқулодда вазиятлар хизмати вилоят бош бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

“Гувоҳларнинг айтишича, эркакка кимдир телефон қилган. Эркак телефонга жавоб бераётган пайтда унга чақмоқ келиб урган”, дейилмоқда хабарда.

Айни пайтда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иш олиб бормоқда.