3 июнь куни Nokia Nэтwоркс компаниянинг 150 йиллиги муносабати билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавриати юқори босқичларида ва магистратурада ўқувчи талабалари ҳамда ўқитувчилари учун Barcelona Revisited деб номланган семинар ўтказди.

Семинар Барселонадаги Мобил Конгрессда Nokia компанияси томонидан тақдим этилган асосий инновацияларга бағишланди.

Компания экспертлари операторларга интернет дунёси қўядиган талаблардан ортда қолмасликда ёрдам бера оладиган телекоммуникация булути технологиялари; жойлашган жойи ҳақида ахборот беришга асосланган энг янги дастурларнинг автомобиль бошқаришда хавфсизликни ошириши, ўта зич тармоқлар сиғим учун ошиб бораётган эҳтиёжни қондиришда қўл келиши ва бошқалар ҳақида гапирилди.

Компания прогнозларига кўра, 2020 йилга келиб, мобил алоқа тармоғи 2010 йилга нисбатан 1000 марта кўпроқ трафик ҳажмига хизмат кўрсатиши керак бўлади, бунга 10 баробар кўпроқ уя яратиб, спектр манбаларини 10 марта кўпайтириш ва самарадорликни 10 маротаба ошириш имконини берувчи технлогияларни уйғунлаштириш ҳисобига эришиш мумкин.