Ўзбекистонда "Қизил китоб"нинг янги нашри чоп этилади

Ўзбекистон 04 Июнь 2015 1907

Ўзбекистонда "Қизил китоб"нинг янги нашрини чоп этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда “Chinor ENK” экологик ноширлик компанияси бош муҳаррири Нодира АБДУЛЛАЕВА берган маълумотларга асосланиб, “САБО” газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон "Қизил китоб"и 1979 йилдан чиқа бошлаган. Дастлаб унга наботот оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфи мавжуд турлари ҳақидаги маълумотлар киритилган. “Қизил китоб” нинг кейинги, 1984 йилдаги нашрига эса Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида қолган 163 тури, фауна оламининг эса 63 тури киритилган эди.

Табиатни муҳофаза қилиш ва экологияга оид адабиётларни нашр этиш мақсадида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муассислигида “Chinor ENK” экологик ноширлик компанияси ташкил этилди. Мамлакатимиз “Қизил китоб”и шундан буён мазкур компания томонидан тайёрланиб, нашр этилади.

“Қизил китоб” даврий нашр саналади. Маълум муддат ичида китобга киритилган турларнинг айримлари тикланиши, айримлари эса турли омиллар таъсирида камайиши мумкин. Шунинг учун ҳам китобнинг ҳар галги нашрида баъзи турларнинг мақоми ўзгаради. Охирги нашри 2009 йилда чоп этилган. Янги китобни тайёрлаш борасида Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат биологик назорати инспекцияси ва “Chinor ENK” экологик ноширлик компанияси ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар