«Ўзбектелеком» интернет-хизматлари нархини арзонлаштирди

Технология 04 Июнь 2015 2509

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 2 июнидан бошлаб мижозлар учун интернет хизматлари нархини арзонлаштирди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.

Манбада ёзилишича, янги тарифга кўра 1 Мбит/с интернет трафиги нархи 219,01 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Бу олдинги тариф режасига нисбатан таққослаганда 14 долларга арзонроқ дегани.

Жорий йил ҳисобидан компания 7 маротаба интернет нархларини арзонлаштирганди. 1 январдан 259,29 доллар, 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар ва 17 мартдан 233,27 долларгача нархлар арзонлашганди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил бошида интернет тарифлари нархи 1 Мбит/с. 306 долларни ташкил қилган бўлса, йил сўнггига келиб бу кўрсаткич 265 долларгача қисқарганди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, «Ўзбектелеком» АК интернет провайдерлари учун Uzonline номи остида интернет хизматларини таклиф этиб келмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар