Қозоғистонлик волейболчи Сабина Алтинбекова дунёнинг энг чиройли спортчи қизлари рейтингида Мария Шараповани ортда қолдирди

Спорт 04 Июнь 2015 6215

Индонезияинг Surabaya news нашри томонидан тузиб чиқилган рейтингга кўра, қозоғистонлик волейболчи қиз Сабина Алтинбекова дунёнинг энг чиройли спортчи қизлари ТОП-5 россиялик теннисчи Мария Шараповани ортда қолдирди.

Нашрнинг ёзишича, “Алтинбекова ҳозирда Инстаграм тармоғида 434 мингдан кўпроқ ўқувчисига эга ва у жудаям машҳур ва шу билан биргаликда жудаям гўзал кўринишга эга”. 19 ёшли қозоғистонлик спортчи ўтган йили терма жамоаси билан Хитой Тайпейида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида ҳозирги машҳурлик даражасига эришганди. Маҳаллий журналистлар унинг гўзаллигига юқори баҳо беришган. Шундан буён Алтинбекова айниқса, Жанубий-шарқий Осиё ҳудудида катта машҳурликка эришган.

Индонезия нашри томонидан тузиб чиқилган рейтингга кўра, энг чиройли спортчи қиз рейтингида 2012 йил Лондон олимпиадасида эътиборга тушган спорт гимнастикачиси Марони МакКайл эгаллаб турибди. Кейинги ўринда россиялик Мария Шарапова, автопойгачи Даника Патрик ва футболчи Лаура Боулау жой олишган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар