Рафаэль Бенитес “Реал” учун энг муносиб мураббий экани айтилди

Спорт 04 Июнь 2015 1150

Журналистлардан бири 3 июнь куни "Реал" жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилган Рафаэль Бенитеснинг бу жамоа учун энг маъқул вариант бўлгани ҳақида таҳлилий мақола ёзди.

"Агар Рафаэль Бенитес маҳсулот бўлганда унда у “Яндекс.Маркет”да оммавийлик бўйича саралашда рўйхатнинг охиридан жой олган бўларди. Анчелоттини Рафага алмаштириш худди “Бентли”ни “Рено Логан” алмаштириш билан баробардир. Ҳаттоки Алекс Фергюсон ҳам ўз хотираларида Бенитеснинг футболи зерикарли эканлигини таъкидлаган.

Бир қарашда, Бенитеснинг “Реал”га тайинланиши даҳшат, барбодлик, иложсизликдек туюлади. Бошқа томондан, Флорентино Переснинг унча равшан бўлмаган, бироқ жуда доно қароридек кўринади.

“Реал” президенти учун мураббийларни тез-тез алмаштириб туриш одат бўлиб қолган: ҳар бир мураббийнинг аниқ вазифаси бор. Жозе Моуриньо жамоанинг энг юқори даражага қайтишини кафолатлади, Анчелотти жамоадаги муҳитни соғломлаштирди ва футболчиларга эркин ҳаракатланишга йўл берди. Бенитес эса Мадрид клубини мавсумда 60та гол урадиган футболчига боғлиқ бўлмайдиган жамоага айлантириши керак.

Испанияда Роналду дунё юлдузига айланди, бироқ у “Реал” учун Месси “Барса”га бўлганидек рамз эмас, шунчаки бир активдир. Янгилик ва миш-мишлардан шуни англаш мумкинки, портулагиялик суперюлдузнинг клубга таъсири Пересни жуда асабийлаштиради: Карлонинг бўшатилишининг сабабларидан бири сифатида Криштиану ва Рамоснинг футболчилар кийиниш хонасида ўрнатган ҳокимияти бўлган.

Роналдунинг бошқа айблари ҳам талайгина: Анчелоттининг истеъфога чиқарилишидан очиқчасига норози бўлиши, президент ҳузурига киришни сўраб хиралик қилиши, “Валенсия” билан муҳим ўйинда пенальтини аниқ амалга ошира олмаслиги ва ҳ.к. Охирги ойлардаги ўйинлар Роналдунинг иши юришмаса, жамоа шунчаки оддий бир жамоага айланиб қолишини кўрсатди.

Бенитеснинг миссияси икки босқичдан иборат бўлади. Биринчидан, Рафа ҳужум векторини ёки Бэйл томонга, ёки Хамес томонга суриб, жамоа ўйинини уйғунлаштириши керак бўлади. Иккинчидан, Роналдуни шунчаки олиб захирага ўтказиб бўлмайди: 2016 йилда у 31 ёшга тўлади, унинг трансфер баҳоси кўтарилмайди, шунинг учун Криштиануни ундан кўпроқ наф тегадиган ва унинг ўрнини кимдир боса оладиган жойга қўйиш керак.

“Рафа Роналдудан яхши ҳимоячи шакллантиради”, деб ёзган эди Райан Бабел. КриРони ҳимояда кўпроқ ишлашга мажбур қилиб, Бенитес унинг аччиғини келтиради ва иш охир-оқибат КриРо ўзининг трансферга қўйилишини сўраши билан тугайди. Қолгани эса Ди Мария учун 75 млн евро ундира олган Переснинг маҳоратига боғлиқ бўлади.

Мусобақаларда ғалабаларга эришиш ҳал қилса бўладиган вазифа: Рафа учун янги клуб билан биринчи унвонни қўлга киритиш учун ўртача 9 ойдан кўп бўлмаган вақт талаб этилади. “Валенсия” билан чемпионлик унвони, “Ливерпуль” билан Чемпионлар Лигасидаги ғалаба, “Наполи” билан Италия кубоги унвони – булар учун бир мавсум талаб этилган. “Интер” билан клублар ўртасида жаҳон чемпионати ва “Челси” билан Европа лигасидаги ғалабага эса ҳаттоки ярим йил ҳам етарли бўлган.

Албатта, энди баъзида “Бернабеу” жамоанинг ўйинидан кўнгли беҳузур бўлади: “Депортиво”ни йирик ҳисобда яксон қилишлар тугайди, энди ғалабаларга эришиш учун тер тўкишга тўғри келади. Бироқ “Реал” ҳар бир унвон учун курашадиган, трибуналарнинг ҳуштакбозлигидан чўчимайдиган ва Примеродан ҳайиқмайдиган одамни қўлга киритади.

Исталган ақли расо футбол фанати ўз клубининг бош мураббийи сифатида Юрген Клоппни кўришни истайди, бироқ Перес Бенитесни танлади, аммо ҳозир бу қарор ўзини оқлайди, чунки асосий жонли ижрочини яхшиси жамоани “фонограмма” остида сифатли иштирок этишга ўргата оладиган одам билан сотган маъқулроқдир", деб ёзади журналист.

Кўпроқ янгиликлар