Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Шарқий Европанинг асосий муаммоси “мағлуб психологияси”да деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Украинанинг 5-каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мағлублар психологиясига кўра, ким ҳокимиятга келмасин, барибир ўғирлик қилади, йўллар ўнқир-чўнқирлигича қолади, даромадимиз камаяди, биздан пора тама қилишади, бизни барибир камситишади ва келажакка йўл беришмайди, – деди Саакашвили эфирда. – Агар мана психологияни бартараф қилсак, ЕИ ва АҚШнинг бизни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ҳисобсиз баёнотларидан ўн чандон кучли натижа беради”.

Шунингдек, Украина президенти Пётр Порошенко Саакашвилининг вилоятни ислоҳ қилиш режасини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди.