1 июнь куни "Сампдория" бош мураббийлиги ўрнини тарк этган сербиялик мутахассис Синиша Михайлович Филиппо Инзагининг ўрнига "россонерилар"ни бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган.

Италиядаги ОАВларнинг ёзишича, у "Милан" раҳбарлари, хусусан Сильвио Берлускони ва Адриано Галлиани билан учрашган.

Football Italia нашрида айтилишича, томонлар ўзаро келишувга эришгани яқин вақтлар ичида расман тасдиқланади. Хабарда Михайлович билан йилига 2 млн евро тўлашни кўзда тутувчи 2 йиллик шартнома имзолангани айтилган.

La Gazzetta dello Sport нашрида маълум қилинишича, бу мутахассис ўзи билан "Милан"га "Сампдория"даги бир неча шогирдларини, ҳимоячи Лоренцо де Сильвестри, ярим ҳимоячи Роберто Сориано ҳамда ҳужумчи Эдерни олиб келишни режалаштирган.

Маълумот учун, 46 ёшли Михайлович ўз вақтида Сербия терма жамоаси ҳамда "Фиорентина", "Катания" ва "Болонья" жамоаларида ишлаган. Шунингдек, у "Интер"да Роберто Манчинига ёрдамчилик қилган.