"Спорт" канали ЖЧ U20 доирасидаги Германия-Ўзбекистон ўйинини жонли равишда эфирга узатиши мумкин

Спорт 04 Июнь 2015 1672

4 июнь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Германияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Ўйин Eurosport-1 телеканали орқали жонли трансляция қилинади. "Спорт" канали ҳам мазкур баҳсни мухлислар эътиборига ҳавола қилишни режалаштирган. Гондурас билан бўлган ўйиндагидек техник муаммолар кузатилмаса, учрашув "Спорт" каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Бугун "F" гуруҳининг яна икки жамоаси Гондурас ва Фижи ўзаро куч синашмоқда. Айни вақтда фижиликлар 3:0 ҳисобида олдинда.

4 июнь кунги баҳслардан "Е" гуруҳидаги Нигерия-КХДР ҳамда Венгрия-Бразилия ўйинлари ҳам ўрин олган.

Кўпроқ янгиликлар