Starbucks қаҳвахоналар тармоғи ижрочи директори Говард Шульц Обама маъмуриятини АҚШда ирқчилик ва ижтимоий хурофотни енгиб ўтиш учун етарлича чора-тадбирлар ўтказмаётгани учун танқид остига олди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Шульц АҚШ томонидан етарлича чора-тадбирларнинг амалга ошириламаётгани сабабли айнан бизнес зиммасига муҳим ижтимоий жавобгарлик тушмоқда.
“Биз АҚШда долзарб бўлган ижтимоий муаммолардан юз ўгиришни истамапямиз. Мен Вашингтонга ишонган одамларни ҳам, америка орзусига ишонч йўққа чиқаётганини ҳам кўрганман” деб айтди Шульц Монакодаги матбуот анжуманида.

Starbucks ўзининг АҚШдаги қаҳвахоналарида этник ва миллий камчилик вакилларининг ишга жойлашишини соддалаштириш учун бир қатор схемаларни амалга оширган.