Subway фастфуд тармоғи ўз сэндвичларини тайёрлашда сунъий масаллиқлардан фойдаланишдан воз кечмоқда

Жамият 04 Июнь 2015 704

Subway фастфуд тармоғи ўз сэндвичларини тайёрлашда сунъий масаллиқлардан (консервантлар, биоқўшимчалар, ароматизаторлар ва ҳ.к.) фойдаланишдан воз кечмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Компания 2017 йилга қадар фақатгина Шимолий Америкада бундай масаллиқлардан воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компаниянинг ижтимоий жавобгарлик бўйича директори Элизабет Стюарт. Subway ўз мижозларига соғлом таом таклиф қилишни давом эттирмоқчи.
Taco Bell, McDonald's, Kraft ва Nestle компаниялари ҳам ўз маҳсулотларида сунъий ингридиентлардан фойдаланишдан воз кечишини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар