АҚШнинг Техас штатининг Шерман шаҳри атрофида 1983 йили қотиллик амалга оширган жиноятчи кимёвий усул билан қатл қилинди. Бу ҳақда хабар The Dallas Morning News бермоқда.

Аниқлик киритилишича, унга кўп миқдорда фенобарбитала моддаси юборилган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг билдиришича, Лестер Бауэр ўзи сотиб олмоқчи бўлган самолётни ўғирлашга уринган 4 нафар одамни ўлдирган.

Техас шаҳри брокурорининг ёрдамчиси Стивен Хоффманнинг қайд қилишича, унинг бу жиноятда айбдорлигини аниқ қайд этиш учун 30 йил сарфланиши табиий ҳолат бўлди.

Шу йили 67 ёшга чиққан Лестер Бауэр 1982 йилда Техасда ўлим жазоси қайтадан жорий қилинганидан буён ўлимга ҳукм қилинган 526 маҳкум бўлди.