Тожикистон ҳукумати мактаб ўқув режасига дин тарихи ўқув предметини киритмоқда

Жаҳон 04 Июнь 2015 2360

Тожикистон давлат мактабларида радикалликнинг олдини олиш учун сентябрдан янги ўқув режаси киритилади. Бунга радикаллик оқибатида 2011 йилдан бери 400 га яқин тожик Сурия ва Ироққа ИШИД сафига қўшилгани жўнаб кетган сабаб сифатида кўрсатилади.

9-синф мактаб ўқувчилари сентябрдан “Динлар тарихи” ўқув предметидан таҳсил олишни бошлайди. Ушбу фандан дарс бир ҳафтада бир марта ўтилади.

Тожикистон дин ишлари бўйича қўмитаси раиси бошчилигидаги педагоглар ишчи гуруҳи янги ўқув йилига ушбу ўқув предметидан дарслик тайёрлайди.

Янги ўқув предметини киритишдан мақсад ёшлар дунё динлари тарихи бўйича билимларни эгаллаши ва шу тариқа уларнинг турли хил радикал гуруҳларга носоғлом қизиқишини камайтиришдан иборат.

2009 йилдан 2011 йилгача Тожикистон мактабларида “Ислом таълими” фанидан дарс ўтилган. Ўша пайтдаги Тожикистон Халқ таълими вазири ўқувчилар шундоқ ҳам кўп фанлардан дарс ўтишини айтиб, бу фанни бекор қилган эди.

Тожикистон ҳукумати ҳозирги бўлаётган воқеалар ортида бу ўқув предметини мактаб ўқув дастурига қайта киритишга қарор қилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар