Тошкент чорраҳаларига ўрнатилаётган камералар борасида батафсил маълумот берилди

Ўзбекистон 04 Июнь 2015 7390

Тошкент шаҳридаги 120та чорраҳага видео кузатув мосламалари ўрнатилади, кейинчалик уларнинг сони ортади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, янги тизим қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етиши билан ишга туширилади. Бу ҳақда у ишга тушишидан аввал ҳаракат иштирокчиларига ОАВ орқали батафсил маълумот берилади.

Жорий этилаётган янгиликнинг асосий мақсади:

  • Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар орқали таъминлашга;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини оширишга;
  • пойтахт кўчаларининг юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган.

Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект (чорраҳа) ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар (интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамера) билан жиҳозланади.

Чорраҳалардаги вазиятни масофадан узлуксиз кузатиб бориш учун видеокамералар ҳамда фуқаролар учун махсус хизматларни (ички ишлар, тез тиббий ёрдам ва ҳ.к.) чақириш воситалари ўрнатилади.

Лойиҳани амалга ошириш билан ушбу соҳада муайян тажрибага эга бўлган AGT Group GmbH компаниясининг мутахассислари шуғулланмоқда.


Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56791 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32907 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40798 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4953 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16801 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 873 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 8627 Жамият
Кўпроқ янгиликлар