Тошкентда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича VIII Тошкент халқаро форуми бошланди

Ўзбекистон 04 Июнь 2015 890

“Saipro” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Бош Араб суғурта федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқаро молия институтлари, суғурта, лизинг, аудиторлик ва инвестиция компаниялари, рейтинг агентликлари, вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотларининг 200 нафардан ортиқ вакили иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари С.Отамуратов, молия вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупов, Бош Араб суғурта федерацияси департаменти директори Мағдий Фарғал Муҳаммад, “Saipro” ахборот-рейтинг агентлиги бош директори Р.Жўраев ва бошқалар Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида Ўзбекистон иқтисодиётида босқичма-босқич амалга оширилаётган таркибий туб ўзгаришлар ўзининг салмоқли натижаларини бераётганини таъкидлади. 

Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик ва қулай сармоявий муҳит самарасида аксарият давлатлар, нуфузли молия муассасалари мамлакатимиз билан ҳамкорликка интилмоқда. 

Суғурталаш соҳасида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш тенденцияси кузатилаётир. Қонунчилик базасининг такомиллаштирилиб, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратилаётгани, инвестициялар ҳажми ошаётгани ва аҳоли фаровонлигининг юксалаётгани мамлакатимиз суғурта бозорини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Бугун Ўзбекистонда ўттиздан ортиқ суғурта компанияси фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий капитали 870 миллиард сўмдан ошади. 2014 йилда мамлакатимиз суғуртачилари томонидан умумий қиймати 440 миллиард сўмдан зиёд суғурта мукофотлари йиғилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 134,1 миллиард сўмни ташкил қилди. Жадал ривожланаётган суғурта бозорида саккиз йилдан буён барқарор ўсиш суръатлари кузатилаётир. 

"Ўзбекистонда аҳоли ўртасида суғуртани тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик. Бу суғурта бизнесини ривожлантиришга ёрдам бермоқда. Давлатнинг ушбу жараёнда иштирок этаётгани амалга оширилаётган ишлар самарадорлигининг бош омилидир. Ўзбекистон суғурта бозори улкан салоҳиятга эга ва компаниямиз ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган", – дейди “Скала Страховой Брокер” компанияси бош директори Александр Цикало (Россия). 

Форум иштирокчилари Ўзбекистоннинг иқтисодий, сармоявий ва молиявий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусийлаштириш жараёни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий, “Жиззах” ва “Ангрен” махсус индустриал зоналаридаги имтиёз ва преференциялар, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда муваффақиятли иш юритаётган компаниялари фаолияти билан атрофлича таништирилди. 

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда барча соҳалар қатори банк-молия йўналишида ҳам барқарор ўсиш суръатларига эришилаётганини қайд этди. Сўнгги йилларда “Moody’s”, “Standard & Poor’s” ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини “барқарор” деб тасдиқламоқда. 

Форум дастуридан мамлакатимиз ва ўнлаб хорижий давлатларнинг етакчи суғурта компаниялари вакилларининг маъруза ва тақдимотлари ўрин олган. Уларда миллий ва халқаро суғурта бозорларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг сармоявий имкониятлари кўриб чиқилади. 

"Ўзбекистон Суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ўзбекистонлик шериклар таклифи бўйича мамлакатингиз суғурта бозорини ўрганмоқдамиз. Ушбу соҳани барқарор ривожлантириш натижасида самарали ҳамкорлик учун кенг имкониятлар очилади. Ўзбекистон суғуртачилари билан шериклик алоқаларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз", – дейди Иордания Суғурта федерацияси кенгаши аъзоси, “Medgulf” суғурта компанияси бош менежери Абдул Жавод Аъло Азиз. 

Форум Ўзбекистон ва хорижий суғурталаш ҳамда қайта суғурталаш бозорининг етакчи иштирокчилари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга ёрдам беради. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар