Украинада Россиянинг ҳарбий структураларини тарғиб қилувчи фильмларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

Украина маданият вазири, гуманитар масалалар бўйича бош вазир ўринбосари Вячеслав Кириленко қонун 1991 йилдан кейин экранларга чиққан “милитаристик” фильмларга оид эканлигини тушунтириб ўтди. Кино масалалари бўйича давлат агентлиги бундай материалларга, шунингдек, 2014 йилдан кейин чиқарилган Россия теле- ва киномаҳсулотлар намойишига рухсатнома бермайди.