Хитой, Ҳиндистон ва бир қатор бошқа давлатлар Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадда намойиш этилган ҳарбий техника бирликларидан харид қилишга қизиқиш билдирмоқда. Буни Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин “Известия” газетасига берган интевьюсида баён қилди.

“Қизиқиш билдирилди. Техника янги, у қиммат туради. Булар асосан бизнинг анъанавий ҳамкорларимиз: Хитой, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиё”, – унинг сўзларини келтиради нашр.

Таъкидланишича, гап биринчи навбатда “Армата” танки ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, Кожин янги ҳарбий техника билан биринчи навбатда Россиянинг ўз армияси таъминланиши, ундан кейин эса бошқа давлатларга етказилишини маълум қилди.