Хитойда чўкиб кетган “Шарқ юлдузи” кемаси ёнида қутқарувчилар тўр қўйишмоқда

Жаҳон 04 Июнь 2015 1123

Хитойнинг Янцзи дарёсида чўкиб кетган “Шарқ юлдузи” номли круиз кемаси ёнида қутқарувчилар фалокатнинг эҳтимолий қурбонлари оқиб кетмаслиги учун тўр қўйишмоқда

China Daily газетасининг маълумотларига кўра, қутқарувчилар кема тубида ҳали тирик одамлар бўлиши мумкин бўлган жойларда умумий ҳисобда учта тешик очишмоқчи. Сўнгра ғаввослар кема ичига кириб, йўловчиларни қидиришда давом этишади. Йўловчиларни қутқариш операциясида 200 нафардан ортиқ ғаввос иштирок этмоқда.

Маълумот учун, фалокат Хубэй вилоятида 1 июнь куни содир бўлган. Хитой транспорт вазирлиги берган маълумотларга кўра, кема бортида 456 киши, жумладан 405 нафар йўловчи, 46 нафар кема экипажи аъзоси ва 5 нафар турагентлик ходимлари бўлган. Кема капитани ва бош муҳандиснинг айтишича, кема фалокатдан олдин бўронга тушиб қолган. Тирик қолган йўловчиларнинг айтишича, кема 30-60 сония ичида сувга ғарқ бўлган. Кўпчилик ҳалок бўлганлар қутқарув мосламаларидан фойдаланишга ҳам улгура олмай қолган. Охирги маълумотларга кўра, 65 киши ҳалок бўлгани ва 14 киши қутқарилгани тасдиқларган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар