Хитойлик қутқарувчилар Янцзи дарёсида чўкиб кетган “Дунфанчжисин” (“Шарқ юлдузи”) теплоходини юқорига кўтаришни бошлади. Бу ҳақда 4 июнда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Ғаввослар кема остидан металл тросларни ўтказишган. Қутқарув операцияси раҳбарияти теплоходни кўтариш бўйича қарорни бедарак йўқолганларни зудлик билан қутқариш учун қабул қилган. “Шарқ юлдузи”ни кўтариш қарори кемада тирик одамлар бўлиши мумкинлиги имконияти жуда кичиклиги муносабати билан қабул қилинди”, деб айтди Хитой транспорт вазирлиги вакили Сюй Чэнгуан.

Нанкин шаҳридан Чунцинга кетаётган “Дунфанчжисин” туристик теплоходи 1 июнь Хитой вақти билан 21:28 да Цзяньли шаҳри ҳудудида Янцзи дарёсида фалокатга учраган. Кема бортида 456 киши бўлган, уларджан 14 нафари қутқарилган, 75 кишининг жасади топилган.