"Палермо"нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала 32 млн евро эвазига "Ювентус" футболчисига айланди. Бу ҳақда туринликларнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Жамоа бу ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Футболчи эса турли бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда йилига 8 млн евро ишлаши мумкин бўлади.

21 ёшли бу футболчи 2014-2015 йилги мавсумда "Палермо" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол ҳамда 12та голли узатмани амалга оширган.