“Барселона” Педро билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради

Спорт 05 Июнь 2015 681

“Барселона” ҳужумчиси Педро клуб билан амалдаги шартномасини 2019 йилгача узайтиришга келишиб олди.

Каталония клуби 27 ёшли футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келишиб олганини эълон қилди.

Ўйинчининг шартномасида товон пули миқдори аввалгидек, 150 млн евро миқдорида қоладиган бўлди.

Педронинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Кўпроқ янгиликлар