Deloitte халқаро аудит компанияси Англия премьер-лигаси клублари даромадидаги ўсиш кўрсаткичларини қайд этди. Бу ҳақда ВВС нашри хабар тарқатди.

2013/2014 йилги мавсум якунларига кўра, жамоаларнинг даромади 29 фоизга ўсган бўлиб бу кўрсаткич 3,26 млрд фунт стерлингни ташкил қилган. Мазкур даромадларнинг 54 фоизи ўйинлар трансляция ҳуқуқини сотилишидан келган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, АПЛ клубларининг даромади Ла-лига ва Италия А серияси кулбларининг даромадини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ кўрсаткични қайд қилган. Шунингдек Бундеслига клублари даромадидан бу кўрсаткич 1 млрд фунт стерлингга кўпроқ.

Энг катта даромад «Манчестер Юнайтед»га тегишли – 433 млн. фунт, энг кам даромад кўрган жамоа эса «Кардифф Сити» (83 млн. фунт стерлинг) бўлиб турибди.

Қўшимча қилиб ўтиш керак, Англия иккинчи дивизиони – чемпионшип даромадлари ўтган йилгига нисбатан 12 фоизга ошиб, жами даромад 491 миллион фунт стерлингни ташкил қилган.