2015 йилнинг 7 июнь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ияд Амин Мадани Ўзбекистонга ташриф буюради.

Уч кунлик ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.