Alibaba асосчиси Жек Ма илк бор Россияга ташриф буюради

Иқтисодиёт 05 Июнь 2015 1769

Дунёдаги энг йирик интернет-майдончалардан бири Alibaba асосчиси ва Хитойнинг энг бадавлат одами Жек Ма илк бор Россияга ташриф буюради.

Ма 19 июнда Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган халқаро иқтисодий анжуманда “Ахборот технологияларидан маълумотлар технологиясигача: тижорат ва савдо-сотиқнинг янги даври” номли онлайн-тадбиркорликнинг келажаги ҳақидаги маърузаси билан иштирок этади.

Маълумот учун, 50 ёшли Жек Манинг бойлиги 29,7 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ҳозирда унга Alibaba компаниясининг 8,9 фоиз акцияси тегишли бўлиб, Ма ўтган йили Alibaba Group акциялари сотувга чиқарилгандан кейин миллиардерга айланди. Акцияларнинг сотувга қўйилиши жалб қилинган сармоялар миқдори бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди – компания 25 млрд доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. 2015 йил 3 июнга келиб Alibaba Group'нинг капитализацияси миқдори 225,87 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Компаниянинг 2014 йилдаги тушуми 52,5 млрд долларни ташкил қилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар